

“Январ ойидаёқ қарор қабул қилгандик. Унга маълум миқдорда маош таклиф қилмоқчи эдик, аммо бу футболчига нисбатан хурматсизлик бўларди. Бу расмий қарор.
Баъзи жиҳатларни қайта кўриб чиқдик. Влахович туфайли клубда ўзгаришлар юзага келди”, дейди раҳбарият вакили.
Шундай қилиб, Дибала ёзда эркин агент сифатида “Юве”дан кетади. 28 ёшли ҳужумчи 2015 йилдан бери “кекса сеньора” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.



