Расман: "Ювентус" Манжукич билан шартномани узайтирди

27 мар 2019, 00:51
"Ювентус" ҳужумчиси Марио Манжукич клуб билан 2021 йилга қадар битим имзолади.

Бу ҳақда Италиянинг Sky Sport Italia нашри маълум қилди. Манбанинг хабарига кўра, 32 ёшли форварднинг янги шартномасида унинг йиллик даромади бонуслар билан 5,5 миллион евро этиб белгиланди. Манжукич "кекса сеньора" сафига 2015 йилда келиб қўшилган. 

У жорий мавсум А Сериянинг 22 та ўйинида 8 марта гол уришга эришди. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sport Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›