

Шунингдек, Термиз шаҳри Республикамизнинг "қизил" ҳудудига айланди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, "Сурхон" футбол клуби ЎзПФЛга ушбу ўйинни кўчириш бўйича ёзма равишда мурожаат қилди. Ўзбекистон Профессионал лигаси вилоятдаги вазиятдан келиб чиқиб, 2020 йилнинг 25-июнь куни Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қўқон-1912" учрашуви Қўқон шаҳрига кўчирилди.
Иккинчи давра доирасидаги "Қўқон-1912" - "Сурхон" учрашуви эса Термиз шаҳрида бўлиб ўтади.



