

Мавсум кашфиётларидан бири бўлган ёш дарвозабон Дилшод Йўлдошев "Сурхон" билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Д.Йўлдошев 2024 йилда барча мусобақаларда 19та учрашувда майдонга тушиб, 6 ўйинни "қуруқ" ўтказди ва 56 маротаба сейв ижро этди.
Йўлдошевнинг термизликлар билан янги шартномаси 2026 йилнинг охиригача мўлжалланган.




