Расман: "Сурхон" дарвозабони билан шартномани 2 йилга узайтирди

Tolibjon Qosimov
11 дек 2024, 18:51
Ўзбек клублари янги мавсум учун таркибни шакллантириш ишларини давом эттиришмоқда.

Мавсум кашфиётларидан бири бўлган ёш дарвозабон Дилшод Йўлдошев "Сурхон" билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Д.Йўлдошев 2024 йилда барча мусобақаларда 19та учрашувда майдонга тушиб, 6 ўйинни "қуруқ" ўтказди ва 56 маротаба сейв ижро этди.

Йўлдошевнинг термизликлар билан янги шартномаси 2026 йилнинг охиригача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia