Расман: Савич "Атлетико" билан шартномасини 2024 йилга қадар узайтирди

Alisher
12 авг 2021, 10:38
"Атлетико" ҳимоячи Стефан Савич билан 2024 йилнинг июнига қадар шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Савич "Атлетико"га 2015 йилда "Фиорентина"дан 12 миллион евро эвазига ўтганди.

Бунга қадар у "Партизан" ва "Манчестер Сити"да ўйнаган. У Мадрид клуби таркибида Испания чемпиони, Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубоги ғолибига айланди.

У ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: atleticodemadrid.com