Расман: Сампаоли Марсель бош мураббийи

Aziz Tukhtamuradov
27 фев 2021
Хорхе Сампаоли "Марсеаль" жамоаси бош мураббийга айланди.

60 ёшли аргентиналик мураббий клуб билан 2023 йилгача шартнома имзолади. 

Маълумот учун, Сампаоли 2015 йилда Чили билан Америка Кубогида ғолиб чиққан. Шунингдек, у Аргентина терма жамоаси, "Севилья", "Сантос" ва бошқа клубларда фаолият олиб борган. 

Бунгача "Марсел"ни Андре Виллаш-Боаш бошқариб келаётганди. У февраль ойи бошида жамоани тарк этганди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: om.fr