Расман: "Рома" харидни амалга оширди

Alisher
11 июл 2019, 13:40
"Бетис" дарвозабони Пау Лопес "Рома"га ўтди.

Трансфер 2,5 миллион еврони ташкил этди. 24 ёшли футболчи клуб билан 2024 йил июнга қадар бўлган шартномага имзо чекди.

Лопес фаолиятини "Эспаньол"да бошлаган. У 2016 йилда "Тоттенхэм" клубига ижарага берилган, аммо Лондон клубида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.

2018 йилда Лопес эркин агент мақомида "Бетис"га ўтди ва 5 йиллик шартномага имзо чекди.

Дарвозабон якунланган мавсум клуби сафида 35та ўйин ўтказиб, 49та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/ASRomaEN