Расман: Погребняк "Урал"га ўтди

Mirjalol Normatov
16 окт 2020
"Урал" матбуот хизмати Павел Погребнякнинг жамоага қайтганини маълум қилди.

36 ёшли футболчи билан имзоланган шартнома шартлари борасида маълумотлар очиқланмаган. Футболчи 9-рақамда ўйнаши маълум қилинган.

Погребняк 2018 йилда ҳам "Урал" таркибида ҳаракат қилганди. Умумий ҳисобда у 33 ўйинда 8 гол ва 3 ассист қайд этган.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia