Расман: Погба бугун майдонга тушмайди

Aslanov Jasurbek
17 фев 2018, 16:58
"Манчестер Юнайтед" бугун "Хаддерсфилд"га қарши Англия Кубоги доирасида баҳс ўтказади.

"Қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Поль Погба бугун майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Маълумотларга кўра, франциялик футболчи касал бўлгани туфайли бугунга баҳсда иштирок этмайди.

"Хаддерсфилд" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›