UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  10 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  4 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  1 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  2 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  14 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

Расман: "Навбаҳор" Ҳасанов ва Дукич истеъфосини эълон қилди Янгиликлар

Расман: "Навбаҳор" Ҳасанов ва Дукич истеъфосини эълон қилди

Кеча тунда Наманганнинг "Навбаҳор" клубига Виктор Жалилов бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Breaking: Суперлигада илк истеъфо "Навбаҳор"да кузатилди

Аммо, хабарда Нўъмон Ҳасанов ҳақида ҳеч қандай гап кетмаганди. Ниҳоят, "лочинлар" матбуот хизмати бу ҳақда расмий хабар берди.

Унга кўра, Нўъмон Ҳасанов “Навбаҳор” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Ҳасанов жамоада ўтган йилнинг августидан ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлаб, Андрей Канчельскис истеъфога чиқарилганидан сўнг, Суперлиганинг 19-туридан бош мураббий лавозимида иш бошлаганди.

Нўъмон Ҳасановнинг қўл остида жамоа Coca Cola Суперлига баҳсларида 10та ўйин ўтказиб (2020 йилнинг 14-туридан ўрин олган “Пахтакор”га қарши кечган баҳсда ҳам жамоани майдонга Ҳасанов олиб тушганди), 3та учрашувда ғалаба қозониб, 4та ўйинда дурангга эришди ва 3та баҳсда имкониятни бой берди. Тўплар нисбати - 8:9. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги баҳсларида Нўъмон Ҳасанов бошчилигида “Навбаҳор” 2та ўйин ўтказиб, 1та ғалаба ҳамда 1та мағлубиятни қайд этган ҳолда, чорак финалдан сўнг мусобақани тарк этганди.


Шунингдек, Нўъмон Ҳасанов билан биргаликда жамоа мураббийлар штабидаги сербиялик мутахассис Дражен Дукич ҳам истеъфога чиқарилди.


"Биз Нўъмон Ҳасанов ва Дражен Дукичга “Навбаҳор”даги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика