Расман: "Наполи" "Тоттенхэм"дан Ндомбелени ижарага олди

Administrator
19 авг 2022, 22:30
Келишувда футболчини тўлиқ сотиб олиш банди ҳам бор.

"Наполи" клуби "Тоттенхэм"дан Танги Ндомбелени расман ижарага олди. Келишувда футболчини ижара якунида тўлиқ сотиб олиш банди ҳам бор. 

Аввалроқ, "Наполи" Ндомбеле ижараси учун 1 млн евро тўлаши ва 30 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш имконияти борлиги маълум қилинганди. 

Маълумот учун, "Тоттенхэм" Ндомбеле учун 2019 йил "Лион"га 60 млн евро тўлаганди. Бундан ташқари битимда 10 млн евро бонус сифатида белгиланганди. 

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: www.sscnapoli.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›