

Немис клуби матбуот хизматининг хабар беришича, Мюллернинг "Бавария" билан имзолаган янги шартномаси 2023 йилга қадар амал қилади.
Мюллер - "Бавария" тарбияланувчиси. У мюнхенликларнинг асосий жамоасида 2007 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
30 ёшли форвард жорий мавсум "Бавария" сафида Бундеслигада 25та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 16та ассистга эришди.





