Расман: "Милан"га янги бош мураббий тайинланди

Alisher
9 окт 2019
"Милан"га Марко Жампаолонинг истеъфосидан сўнг янги бош мураббий тайинланди.

53 ёшли Стефано Пиоли "россонерилар" билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Хабар қилинишича, унинг маоши йилига 1 миллион еврони ташкил этади.

Пиоли бундан олдин "Интер", "Лацио" ва "Фиорентина" клубларида ишлаган.

"Милан" жорий мавсум А Серияда 7 турдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда 10-ўринда бормоқда.



AlisherMuallif
Manba: twitter.com/acmilan