

"Атлетико" клуби "Челси" ярим ҳимоячиси Конор галлахер билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Галлахер "матрасчилар" билан 2029 йилгача мўлжалланган 5 йиллик шартнома имзолади.
Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, трансфер суммаси 42 миллион еврони ташкил этади. Бундан ташқари, "Челси" ўйинчининг кейинги сотувидан маълум миқдорда фоизга ҳам эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Конор охирги кунларда Лондондан Мадридга учиб бориб айрим муаммолар юзага келгани сабаб яна ортга Лондонга қайтиб кетган эди.



