Расман: “Ливерпуль” форварди тўлиқ машғулотларга қайтди

Eldor Akmurzayev
24 фев 2021, 19:45
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, Диогу Жота тўлиқ тузалган ва жамоавий машғулотларни бошлаган. Португалиялик ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида 9 декабрда ўтган “Мидтьюланд” (1:1) билан ўйинда тиззасидан жароҳат олганди. Шу туфайли у 17 учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

24 ёшли ҳужумчи 2020 йил сентябрьида мерсисайдликлар аъзосига айланган, У клуб либосида 17 баҳсда 9 та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/LFC