Расман: “Лион” ҳимоячиси “Валенcия”га ўтди

Мухтор Диакаби Ла Лигага кўчиб ўтди.

“Валенcия” ўзининг навбатдаги транфсерини эълон қилди. “Лион” футболчиси Мухтор Диакаби эндиликда “кўршапалаклар” сафида тўп суради.

21 ёшли футболчи клуб билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Диакаби якунига етган мавсум “Лион” сафида 21 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

У бугун оммага расман таништирилади.


Манба: Twitter/Valencia