Расман: Лапорта яна "Барселона" президентига айланди. Клуб у билан 2009 йилда 6та соврин ютган

Alisher
8 мар 2021, 07:07
Жоан Лапорта яна "Барселона" президентига айланди.

58 ёшли бошқарувчи сайловда 54,28% овоз олди. У бу борада Фиктор Фонт (29,29%) ва Тони Фрейша (8,58%)ни ортда қолдирди.

Лапорта "Барселона" президентлик сайловларида тўртинчи бор иштирок этди. У 2003 йилги савловларда ғалаба қозонган, 2006 йилда эса номзодлар йўқлиги сабаб ишини давом эттирган, 2015 йилда эса Жозеп Бартомеу ғалаба қозонган.

Лапорта "Барселона" президентлигида 2003-2010 йилларда бўлган. Бу вақт давомида клуб 4 бор Ла Лига, 2 бор Чемпионлар Лигаси, умумий миқдорда 12та соврин ютган. "Барса" 2009 йилда йил давомида 6та соврин ютган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FCBarcelona