Расман: Эдин Терзич истеъфога чиқарилди

Omonjon To`xtamirzayev
13 июн 2024
Дортмунднинг "Борусия" клуби бош мураббийи Эдин Терзич истеъфога чиқарилди, деб хабар бермоқда "Sky Sport Bild".

Маълумотларга кўра, мутахассиснинг ўзи уни истеъфога чиқаришларини таклиф қилган. 

Терзичнинг "Боруссия" билан шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланганди. 41 ёшли немис 2022 йилнинг ёзида клуб бошқарувини қўлга олиб, ортда қолган мавсумда ЕЧЛ финалигача етиб борди.

Шунингдек, аввалроқ жамоа етакчиси Матс Хуммелс бош мураббий билан келишмовчилик сабабли раҳбариятдан ўзи ёки мураббийдан бирини танлашни сўрагани айтилганди.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Sky Sport Bild