

Бу ҳақда Мадрид клуби расмий сайти маълум қилди.
“Реал” ва “Лейпциг” Ян Диоманденинг трансфери бўйича келишувга эришди. 19 ёшли футболчи билан 2033 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома тузилди”, – дейилади хабарда.
Аввалроқ ўйинчи учун 125+15 млн евро тўланиши хабар қилинганди.
Диоманде “Лейпциг” таркибида 36 ўйинда 13 та гол урган ва 10 та голли пас узатганди.



