Расман: Дания ТЖ фулбеки “Аталанта”га ўтди

Eldor Akmurzayev
30 дек 2020
“Генк” ўнг қанот ҳимоячиси Йоахим Мехле “Аталанта” аъзосига айланди.

Футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. 23 ёшли ҳимоячининг трансфери 11 млн еврога амалга ошгани айтилмоқда.

Мехле Дания термаси сафида 6 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. У бергамоликлар қайдномасидан 4 январ куни жой олади. 

Шу туфайли, фулбек А Серия 15-тури доирасида 3 январда ўтадиган “Сассуоло”га қарши баҳсда майдонга тушолмайди.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: twitter.com/Atalanta_BC