Расман: Дани Алвес "Барселона"га қайтди

Mirjalol Normatov
13 ноя 2021, 01:44
"Барселона" матбуот хизмати Даниэль Алвеснинг трансферини эълон қилди.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, футболчи январь ойидан жамоага келиб қўшилади. 

Бразилиялик футболчи 2008-2016 йиллар давомида каталонияликлар таркибида ўйнаганди. Кейинчалик у "Ювентус" ва ПСЖ каби клубларда ҳам кўриниш берди.

2019 йилдан буён Дани Алвес Бразилияда Сан-Паулу шарафини ҳимоя қилаётганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com