

Трансфер нархи 32 миллион фунт стерлинг дея баҳоланмоқда.
"Челси" трансфер масалалари бўйича ПСЖ билан келишувга эришди. Энди фақат футболчи билан шахсий шартнома борасида келишув ва Давид Луиз шартнома имзолашидан олдин тиббий кўрикдан ўтиши талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, Давид Луиз айнан "Челси"дан ПСЖга ўтганди.
Антонио Конте бразилиялик ҳимоячини ортга қайтишини истагани учун лондонликлар ушбу харидни амалга оширишди.



