

"Қалдирғочлар" "Сўғдиёна" ҳужумчиси Самандар Мавлонқулов билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
"Сафимизга иқтидорли ҳужумчи, Ўзбекистон У23 терма жамоаси аъзоси Самандар Мавлонқулов келиб қўшилди. Ёш бўлишига қарамасдан Суперлигада 70 та ўйин ўтказишга улгурган ҳужумчи 2026 йилги мавсумни “Бунёдкор” сафида ўтказади. Умид қиламизки, Самандар ўзининг голлари билан жамоамизнинг ғалабаларига ҳисса қўшади", - дейилади клуб тақдим этган хабарда.




