Расман: Бернд Лено “Арсенал”га ўтди

20 июн 2018, 07:52
Леверкузеннинг “Байер” жамоа дарвозабони Бернд Ленонинг “Арсенал”га ўтганини расман тасдиқлади.

“Бернд Лено “Байер”дан “Арсенал”га ўтди. Унутилмас 7 йил учун ташаккур. Хайр, Бернд”, — деб ёзади клуб раҳбарияти.

Трансфер тафсилотлари ҳозирча сир тутилмоқда. Аввалроқ 26 ёшли дарвозабон трансфери учун “Арсенал” 25 млн евро тўлаши ҳақида ёзилган эди.

Дарвозабон якунинга етган мавсумда “Байер” сафида 38 учрашув ўтказиб, уларнинг 12 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Байер” расмий сайти