Расман: "Барселона" муддатидан олдин ижарада ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди
01 июл 2020 15:50
Янгиликлар
Расман: "Барселона" муддатидан олдин ижарада ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди
Ҳимоячи Хуан Миранда "Шальке"дан "Барселона"га қайтди.
"Кўк-анорранглилар" матбуот хизматининг хабарига кўра, томонлар битимни келаси мавсум учун узайтирмайдиган бўлишди.
20 ёшли испаниялик футболчи ўтган йилнинг августида ижара асосида Гельзенкирхен клубига йўл олган эди.
Битим икки йилга режалаштирилган эди, аммо томонлар ҳамкорликни муддатидан олдин тўхтатишга қарор қилишди.
Миранда "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 2та сариқ карточка олди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар