

Нидерландия клуби матбуот хизматининг хабар беришича, "Вест Хэм" форвард учун 22,5 миллион евро олади. Аллер "Аякс" билан 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартнома тузди.
26 ёшли форвард жамоада 22-рақам остида тўп тепади.
"Вест Хэм" 2019 йилнинг ёзида Аллер учун 50 млн евро тўлаган ва бу клуб тарихидаги рекорд трансфер бўлган эди.
Аллер жорий мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.




