Расман: "Атлетико" футболчиси "Осасуна"га ўтди

Alisher
17 авг 2021, 15:57
"Атлетико" ҳимоячиси Ману Санчес "Осасуна"га ўтди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

20 ёшли ўйинчи 2021/22 йилги мавсумни янги жамоасида ижара асосида ўтказади. Ману Санчес 2014 йилдан бери "Атлетико" тизимида ўйнайди ва клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.

Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган. Санчес "Атлетико" таркибида барча мусобақаларда 6та ўйинда майдонга тушган.

У 2020/21 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини "Осасуна"да ўтказган ва Ла Лига доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: osasuna.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›