Расман: "Ал Айн" футболчиси Россияга йўл олди

Alisher
13 июл 2019, 17:01
Ҳужумчи Маркус Берг "Краснодар" билан шартнома имзолади.

Швециялик футболчи клуб билан 1 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди. У яқин кунлар ичида Россия клуби машғулотларига бориб қўшилади.

32 ёшли футболчининг сўнгги клуби БААнинг "Ал Айн" клуби бўлган эди.

Берг якунланган мавсум БААда 20та ўйин ўтказиб, 10та гол уришга муваффақ бўлди. У "Ал Айн"да умумий 60та ўйинда майдонга тушиб, 46та гол уришга эришган.

Маркус бунгача Грециянинг "Панатинаикос" клуби (151та ўйин, 95та гол)да ҳаракат қилган.

Футболчи шунингдек Швеция терма жамоасида 71та ўйинда 19та голга муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FCKrasnodar

Сўнгги янгиликлар

Барча ›