Рамос: "Испания терма жамоаси ғалабани Луис Энрике ва унинг оиласига бағишлайди"

Aslanov Jasurbek
27 мар 2019, 10:20
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос Мальта устидан қозонилган ғалабани (2:0) жамоа бош мураббийи Луис Энрикега бағишлади.

Мутахассис оилавий сабабларга кўра Евро-2020 саралаш учрашувида иштирок эта олмади.

"Мураббий йўқлигига қарамасдан ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Жамоа мутахассисдан ҳавотир олди. Ушбу ғалабани у ва унинг оиласига бағишлаймиз. Бугун ўз ишимизни бажардик. Бу жамоадаги ҳамма катта оиланинг бир қисми" - дейди Рамос.

Олти очко тўплаган Испания терма жамоаси F гуруҳи жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Мальта уч очко билан тўртинчи ўринга тушиб кетди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›