Рамос фақатгина Мессидан ортда қолмоқда

Mirjalol Normatov
14 мар 2021, 10:59
Кеча "Реал" ЛаЛиганинг 27-тури доирасида "Эльче"ни иродали тарзда мағлуб этди.

Бу "Реал" сардори Серхио Рамоснинг лигадаги 334-ғалабаси бўлди. Бу натижаси орқали у "қироллик клуби" собиқ сардори Икер Касильясдан ўтиб кетиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Ушбу натижага эришиш учун Рамосга 508 ўйин кифоя қилди.

ЛаЛигада ғалабаларни қўлга киритиш борасида рекорд "Барселона" сардори Лео Мессига тегишли. Унинг ҳисобида 377 ғалаба бор.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal