Ракитич Францияга кўчиб ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
21 авг 2018, 00:12
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ПСЖ қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Daily Express" хабарига кўра, парижликлар раҳбарияти футболчи билан музокара бошлаб, шу ойдаёқ трансфер ишларини якунлашмоқчи. ПСЖ "Барселона"га тахминан 30 млн евро таклиф қилишни мўлжалламоқда.

Ўтган мавсумда хавбек "Барселона" таркибида 55 учрашувда қатнашиб, 4 гол урди ва 5 голга ассистентлик қилди. Унинг жамоа билан шартномаси 2021 йилда ўз якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Express