Раҳматулло Бердимуродов "Андижон"га ўтиши мумкин

Narzulla Saydullayev
25 дек 2013, 08:59
Мавсумни Қаршининг "Насаф" клуби сафида ўтказган ҳимоячи Раҳматулло Бердимуродов 2014 йилни водий клубида ўтказиши мумкин.
Маълумотларга кўра, ҳимоячи "Андижон" мураббийларининг қизиқиш доирасига кириб қолган. Бердимуродов бу мавсумда "аждарлар" сафида кам ўйин амалиётига эга бўлди.

2013 йил ҳимоячи олий лигада 4та ўйинда (145 дақиқа) майдонга тушди.

Раҳматулло Бердимуродов олий лигада "Пахтакор", "Навбаҳор", "Динамо" ва "Шўртан" каби клубларда ҳам фаолият олиб борган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia