

Душанба куни Ханс-Дитер Флик жамоаси Ла Лиганинг 24-турида "Жирона"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиннинг 86-дақиқасида Фран Белтран гол уриши олдидан "Жирона" ярим ҳимоячиси Клаудио Эчеверри "Барса" ҳимоячиси Жьюл Кунденинг оёғига бутса билан тегиб, тўпни ўзига қараб йўналтирди. Француз йиқилгач, Эчеверри Хоэл Рокега пас берди, у эса Белтранга голли узатмани амалга оширди.
"Барселона" етакчиси Рафинья ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ушбу вазиятга норозилигини билдирди.
"Хуллас, бизда яхшилайдиган жиҳатлар бор, лекин фақат бизда эмас. Қоидалар [ҳамма учун] ҳар хил бўлса, бу сенга фойда келтириши ёки зарар келтиришидан қатъи назар, жуда оғир.
Лекин ғалаба қозониш учун ҳаммага қарши курашишга тўғри келса... Ҳечқиси йўқ, биз буни бажарамиз.
"Барса" доимо барҳаёт бўлсин" - дея ёзди Рафинья.



