Рафинья Алькантара акаси Тиаго ҳақида: "У "Барселона"га қайтишини истайман"

Aslanov Jasurbek
31 июл 2018, 14:13
"Барселона" хавбеки Рафинья Алькантара унинг акаси, "Бавария" ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара Каталония клубига қайтишини истайди.

"Тиаго яна "Барселона"да ўйнашини истайман.

У "Барса" ўйин услубига мос футболчи ва кўпчилик билан яхши таниш.

Келажагим? Тўғрисини айтадиган бўлсам, билмайман. Кўп миш-мишларни эшитдим, аммо улар ҳақида ўйлаганим йўқ.

Шунчаки футбол ўйнамоқчиман" - дейди Рафинья.

Олдинроқ, Тиаго Алькантара "Барселона"га қайтмоқчи эканлиги, аммо "Бавария" кўк-анорранглилардан 70 млн. евро талаб қилаётгани хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fotball Espana