

«Ҳар қандай мағлубият аламли бўлади. Энди ишлаб бу натижани унутиш керак. Жамоани руҳий томонлама тиклаш ҳақида бош қотираман. Бизга кучли жамоа рақиблик қилди. 0:4 ҳисобида ютқазгач нима дейишни ҳам билмайсан. Жамоа ҳеч нима кўрсата олмади. Ўзимизга келишимиз керак. Кейинги ўйин ҳақида ўйлаш керак», – дейди Бенитес.



