Радомир Антич ҳаётдан кўз юмди
07 апр 2020 00:45
Янгиликлар
Радомир Антич ҳаётдан кўз юмди
“Реал”, “Атлетико” ва “Барселона”нинг собиқ мураббийи Радомир Антич 71 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Бу ҳақда “Атлетико” клуби расмий сайти хабар бермоқда. Сербиялик мутахассиснинг ўлими сабаби хабар қилинмаган.
“Атлетико” оиласи афсонавий мураббий Радомир Античнинг вафоти муносабати билан унинг яқинлари ва оиласига ҳамдард эканлигини билдиради. Унинг хотираси бир умр қалбимизда қолади”, дейилмоқда “Атлетико” матбуот хизмати тарқатган баёнотда.
Антич футбол тарихида турли йилларда “Реал”, “Атлетико” ва “Барселона”ни бошқарган ягона мураббий ҳисобланади. Сербиялик мутахассис қўли остида 1995/96 йилги мавсумда “Атлетико” мамлакат чемпионлигига эришган. 1996 йилда эса жамоа мамлакат кубогида ғолиб чиққан.
Футболчилик фаолияти давомида Антич “Партизан”, “Фенербахче” ва “Сарагоса” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар