

Франциялик футболчи учун "Ювентус" курашмоқда. 24 ёшли Рабьони туринликлар директори Фабио Паратичи анчадан бери кузатмоқда.
Бу ҳафта музокара ўтказилади. Турин клуби уни Аарон Рэмси билан майдон марказини тўлдира олишига ишонишмоқда. Адриен Рабьонинг хизматларига "Реал" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Рабьо жорий мавсум парижликлар учун 14 ўйинда 2 та гол уриб, 1 маротаба голли узатма берди.



