

Терма жамоага Магомед Адиев бош мураббий этиб тайинланди. Унинг янги лавозимдаги тақдимоти 6 май, жума куни бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда ҚФФ президенти Адлет Барменқулов ҳам сўзга чиқади.
Адиевнинг сўнгги иш жойи Қарағанданинг "Шахтёр"и эди. Жамоа ўтган мавсумни ҚПЛда 7-ўринда якунлаганди.
Адиев тайинлангунга қадар Қозоғистонни 2020 йилдан буён Талгат Байсуфинов бошқариб келаётган эди.



