

Ушбу ёш тоифасидаги Премьер-лигада Жеррард жамоаси 12та учрашувдан бери мағлуб бўлмаяпти ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Стивен Жеррард қўл остидаги "Ливерпуль" ёшлари УЕФА лигасида ҳам муваффақиятли ўйин кўрсатишмоқда. Жамоа 6та учрашувда 5та ғалабага эришиб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.





