UZ

Сўнгги янгиликлар

10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  2 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  8 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  12 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  55 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  9 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  31 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Қўшалоқ байрамлар муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев! Янгиликлар

Қўшалоқ байрамлар муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев!

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган кенг футбол жамоатчилиги вакилларини ҳаётларидаги унутилмас сана билан муборакбод этишда давом этамиз.

Айниқса, бугун туғилган кунини нишонлаётган ҳамюртларимиз учун бу қўшалоқ байрам. 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунида таваллуд айёмини оила аъзолари даврасида нишонлашнинг файзи бўлакча бўлади. 

Ана шундай бахтиёр инсонлар қаторида "Бунёдкор" профессионал футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ҳам бор. Улуғбек Абдусатторович бугун 41 ёшга тўлдилар. Тошкент молия институтида таҳсил олган бугунги қаҳрамонимиз футболга қизиқиши сабаб ўзини ҳисоб-китоб ёки менежмент оламида эмас, умуман тескари соҳа - журналистикада синаб кўрди. Бу уриниш эса кутилганидан ҳам яхши самара берди. У бир неча йил давомида "Пахтакор" клуби матбуот хизматида ишлади. Ўз мақолалари билан "Интерфутбол" ва бошқа футбол нашрларида чиқиш қилди. Маълум муддат ўзи туғилиб ўсган Андижон вилоятининг бош жамоаси - "Андижон"да спорт директори лавозимида меҳнат қилди. 

2019 йил эса Улуғбек Мирзаевнинг ҳаёти ва фаолиятида туб бурилиш билан бошланди. Фаолиятини журналистикадан бошлаган Улуғбек ака 8 январь куни бироз кутилмаганда "Бунёдкор" профессионал клуби бош директори этиб тайинланди. Тан олиш керак, ўша пайтда "Бунёдкор" жамоаси қийин даврни бошдан кечираётган, клубда молиявий муаммолар юзага келган эди. Соҳани ичидан яхши билгани учун бугунги қаҳрамонимиз янги иш жойида ўзини йўқотиб қўймади. Қисқа фурсат ичида жамоадаги муаммолар барҳам топиб, вазият ижобий томонга ўзгара бошлади. Сергей Лушчан ва клуб ўртасида узоқ вақт давом этган суд жараёни ҳам айнан Улуғбек Мирзаевнинг саъй-ҳаракатлари билан "Бунёдкор" фойдасига ҳал бўлди. Жамоага тажрибали мутахассис Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланди. Чемпионатдаги энг ёш таркиб билан Суперлигада қатнашаётган "қалдирғочлар" ёмон таассурот қолдиришмаяпти. 

Улуғбек Мирзаев оилапарвар инсон. У турмуш ўртоғи билан 4 нафар фарзандни тарбиялаяпти. Укаси Баҳодир Мирзаев эса ҳозирда пойтахт вилоятининг АГМК жамоасида спорт директори лавозимида ишлаяпти. Укаси ҳам ўз вақтида футболга оид мақолалари билан турли нашрларда чиқиш қилган. Умуман олганда, футболга ошуфта оила!

Шаҳриёр Эшбоев, яқин дўсти

- Улуғбек ака билан фарқимиз икки ёш, лекин мен у кишини ўз акамдек кўраман. Қарийб 20 йиллик қадрдонмиз. Ҳаётда ҳам, иш фаолиятида ҳам бу инсондан ўрганадиган жиҳатларим кўп. Албатта, ҳар қандай ишга қўл урсам ҳам Улуғбек аканинг фикрини тинглайман. Ўз ўрнида улар ҳам менга маслаҳат соладилар. Фикримиз ҳам бир жойдан чиқади. Мен Улуғбек Мирзаевни ҳеч қачон ёлғон ишлатмаслиги, тўғри сўз эканлиги, ҳар бир инсонни хатосини юзига айтиши каби ижобий хислатларини қадрлайман. Ҳозир кунда биргаликда "Бунёдкор" жамоасида меҳнат қиляпмиз. Фурсатдан фойдаланиб, Улуғбек Мирзаевни бугунги қўшалоқ байрам билан коллективимиз ва шахсан ўз номимдан муборакбод этаман. Келинойиимиз билан бирга тўрт қиз фарзандни тарбиялаб, вояга етказяптилар. Уларга оилавий бахт, фарзандлари роҳатини кўриб юришларини тилайман. 

Биз ҳам ушбу эзгу тилакларга қўшилган ҳолда таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, Улуғбек Абдусатторович, дея ният билдирамиз! 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика