UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52Раджа Наингголан: "Ливерпуль" ҳатто "Реал" ва "Бавария"дан ҳам кучлироқ"  2 21:50Суперлига. "Локомотив" бу мавсумда ўз майдонидаги илк ғалабасини қўлга киритди  57 21:19Неймар: "Бразилия ЖЧ-2018да ғолиб бўлиши мумкин"  5 21:14"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" 1:1 LIVE   16 21:05Нўъмон Ҳасанов: "Насаф" билан дуранг биз учун қониқарли натижма эмас"  27 21:01Рўзиқул Бердиев: "Натижадан қониқмадик"  16 20:58Россия. Шомуродов Қозонда тўлиқ ўйнади, "Ростов"да дуранг  7 20:47Германия. "Бавария" 3та, "Хоффенхайм" 5та гол урди  1 20:47Рамос: "Бавария" - оддий рақиб эмас"  7 20:41Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  4 20:36"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм". Ўйиндан олдинги қайноқ ГАЛЕРЕЯ  0 20:15Габриэль Меркадо: "Месси исталган нуқтадан гол ура олади"  9 20:03Англия кубоги ярим финали. "Манчестер Юнайтед"нинг кийиниш хонасини кўрдингизми?!  7 19:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Насаф" билан дуранг ўйнади  161 19:54Про-лига: 4-тур ўйинларни бошқарувчи шахслар маълум  5

"Қор жанги"даги тарихий ғалаба Янгиликлар

"Қор жанги"даги тарихий ғалаба

Ва ниҳоят ўзбек футболи тарихида яна бир қувончли натижа қайд этилди.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги "U-23" терма жамоамиз Хитойда бўлиб ўтган ва драматик воқеаларга бой тарзда кечган қитъа чемпионати финалида иродали ва матонатли Вьетнам терма жамоасини чиройли тарзда мағлуб этиб чемпионликни қўлга киритди. Об-ҳавони ўта ноқулай келганлигию, тинимсиз қор ёғиб турганлиги футболчиларимиз ҳоҳиши олдида ожиз қолди. Ғолиб бўлиш учун ҳатто икки таймда икки хил рангдаги либослардан фойдаланганимизга нима дейсиз?) Бунақа драматик финални яна қаерда кўриш мумкин? Энг қизиғи, ғалаба тўпини киритган "Қўқон-1912" жамоаси ҳужумчиси Андрей Сидоров мусобақа давомида 2 та ўйинда қатнашди ва майдонда бор йўғи 8 дақиқа ҳаракат қилди. Андрей финалгача гуруҳ босқичи доирасидаги Қатар билан учрашувда захирадан майдонга тушганди. Вьетнамга қарши баҳс қўшимча бўлимларининг энг сўнггида майдонга туширилган ҳужумчи дарвоза томон фақат бир марта зарба берди ва гол урди. Эътиборлиси ана шу зарба Сидоров учун мусобақадаги дастлабки ва ягонаси эди. Ана шундан ҳам билса бўладики, йигитларимизда иштиёқ ва ҳоҳиш жуда баланд ва кучли эди.

Ўйин тафсилоти ва шарҳига тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Футболимизга бефарқ бўлмаган инсон борки, "Спорт" канали орқали тўғридан-тўғри олиб берилган ўйинни томоша қилганига шубҳам йўқ. Қолаверса, эрта-индин чиқадиган газета саҳифаларида ўйин борасидаги маълумотлар тўлиқ берилади. Финал қаҳрамонларини кўкларга кўтариб мақтайдиганлар ҳам керагича топилади. Бу ишни ортиғи билан бажаришни дўндиришимизга кўзим етади ва айтиш мумкинки, йигитларимиз айни дамда исталган мақтов ва кўтар-кўтарга муносибдир. Тўғрида, ахир улар футболимизда яна бир тарихий саҳифа очишга муваффақ бўлишди. Айниқса, сўнгги пайтларда исталга ёшдаги футболчиларимизда шаклланиб қолган япон ва корейс футболидан қўрқиш, уларни енга олмаслик синдромига чек қўйилганлиги алоҳида таърифу-таҳсинга сазовор.

Мени қувонтирган жиҳатлардан яна бири Р.Ҳайдаровни кўп сонли танқидларга жавобан юқори натижа қайд эта олганлигидир. Шу пайтгача ўзим ҳам доим Р.Ҳайдаровни иккинчи рақам остида ҳаракат қиладиган, кимларнингдир "ўйинчоғи" сифатида ҳаракатланадиган мураббий сифатида билар эдим. Турнирдан сўнг унга бўлган муносабатим ўзгарди. Тўғри, Р.Ҳайдаров қўл остида бугунги кунда ўз тенқурлари орасида энг кучлилар жам бўлди. Лекин, сўнгги ўйинларимизда мураббий қўли сезилиб турди. Ҳайдаров томонидан амалга оширилган ўзгартиришлар, ўйинларга танланаётган тактикалар ўзини оқлаганини ҳамма кўрди. Ва ниҳоят якка ўзи ҳам натижа кўрсата олишини исботлаб берди. Бунинг учун Равшан ака жуда катта психологик тўсиқни сабр ва матонат билан енгиб ўтишига тўғри келди. Айтиш мумкинки, Ҳайдаров томонидан қилинган сабр ва тинимсиз меҳнат якунда унга жуда катта мукофот ҳадя этди. Бошқача айтганда, у ўзини кучли мутахассислардан бири эканлигини кенг оммага исботлай олди.

Ватанимиз қаҳрамонлари бугун соат 23:50 да юртимизга қайтиб келади. Миллий терма жамоамиз келажаги сифатида қаралаётган йигитларимиз, сўнгги пайтларда салбий натижалар қобиғига ўралиб қолган футболимизга қайтадан умид ва ишонч бахш эта олиш билан бирга, футболимиздан кўнгли қола бошлаган ашаддий мухлисларимизни яна орзулар оғушига шўнғишга, 2019-йилдаги Осиё чемпионатию, 2022-йилда Катар майдонларида бўладиган Мундиалда иштирок этиш ҳақида ўйлай бошлашга ундамоқда. Катта эҳтимол билан айнан мана шу йигитлар Катар майдонларида асосий роллардан бирини ўйнайди. Бунинг учун эса, уларга тўғри муносабатда бўлишимиз, бундан кейинги ишларни режа асосида амалга оширишимизга тўғри келади.

Шу маънода, менга футболчиларимизнинг кейинги тақдирлари қизиқроқ. Чунки, шу пайтгача муваффақият қозонган йигитларимизни ҳеч қанча вақт ўтмай йўқолиб қолганлигини кўрганмиз. Ўз вақтида кўкларга кўтариб, давралар тўрида олиб юрилган "мексика қаҳрамонлари" бугун йўқ. Қитъа чемпионатларида муваффақиятли тўп сурган авлод вакилларидан ҳам катта қисмини йўқотиб бўлганмиз. Ана шу аччиқ тажрибадан тўғри хулоса қилган ҳолда, МТЖнинг эртанги вакиллари сифатида қаралаётган бугунги кун қаҳрамонларига тўғри муносабатда бўлишимиз лозим.

Хитойдаги чемпионат ўйинларини ўша ернинг ўзида таҳлил қилиб борган таниқли футбол эксперти, ОФК инструктори Ислом Аҳмедовнинг сўзларига кўра, деярли ҳамма ўйинчиларимизда қизиқарли таклифлар бор. У ерда хорижлик скаутлар футболчиларимизни диққат билан кузатиб боришган. Балки, айни навқирон пайтида, айни четга чиқиб тўп тепиши керак бўлган футболчиларимизни тушаётган таклифлар асосида ҳориж клубларига қўйиб юборганимиз маъқулдир. Шу пайтгача футболимиздаги айрим кишиларнинг инжиқлиги деб бир нечта футболчиларимизни (номма ном санаб ўтиш шарт эмас) ҳориж клубларига йўл олишига тўсқинлик қилиб келинган. Балки, энди бу каби қайсарликлардан тийилармиз. Чунки, айнан шу йигитларимиз келажагимиз гарови сифатида гавдаланаяпти ва уларнинг катта қисмини кучли ҳориж жамоаларида тўп тепиши бизни Катар томон янада яқинлаштириши ҳеч кимга сир эмас. Ишонч билан айта оламанки, Осиё чемпионатида ўйнаган футболчиларимизнинг деярли барчаси исталган хориж жамоаларида ўз ўрнини топа олади.

P.S. Осиё чемпионати бошланишидан олдин у ерга шу таркиб ўрнига худди Япония каби 21 ёшли футболчиларни олиб кетилиши тарафдори бўлганман. Чунки, бу келажак учун муҳим қадам бўлар эди. Қолаверса, ОЧЛ плей-оффида иштирок этадиган "Насаф" ва "Пахтакор" жамоаларининг муҳим ўйинчилари ҳам Хитойга йўл олганди. Ана шу важлар сабаб улар эмас ёшроқ йигитларимизга имкон берилишини ҳоҳлагандим. Бошқа томондан, Хитойда ўйнаган йигитларимиз учун ҳам бу энг сўнгги имконият эди. Бундан буён улар айнан шу таркибда бирга ўйнай олишмас эди. Балки, шу омил ҳам футболчиларимизни бир тану бир жон бўлишга, ягона мақсад йўлида бирлашишга, бир ёқадан бош чиқаришга ундагандир. Факт шуки, улар ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очишди, янги тарих яратишди. Бундан эса ҳаммамиз хурсандмиз. Балли йигитлар! Олға Ўзбекистон!  

Улуғбек Шукуруллаев

Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  491
Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Бухоро" - АГМК учрашуви...  259
Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5 Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Металлург" -...  137
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг