"Қўқон-1912" ва "Машъал" ўртасидаги плей-офф ўйини Олмалиқда ўтказилади

Administrator
15 ноя 2023, 20:15
Суперлига йўлланмаси учун ҳаракат қилаётган "Машъал" бир неча дақиқа аввал Қашқадарёнинг бошқа бир клуби "Шўртан" устидан зафар қучиб, плей-оффнинг навбатдаги босқичига йўл олди.

Шу тариқа "Шўртан" 2024-йилги мавсумни ҳам Пролигада ўтказадиган бўлди.

Эндиликда "Машъал" навбатдаги босқичда мавсумни кучли учликда якунлаган Қўқон-1912 клубига қарши кураш олиб бориши керак. Мазкур беллашув 22-ноябрь — чоршанба куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК стадионида бўлиб ўтади. Беллашув 15:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: ЎзПФЛ матбуот хизмати