"Қўқон-1912": Ойбек Рустамов Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Narzulla Saydullayev
23 апр 2016, 09:53
13 – 30 октябрь саналарида бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси апрель ойи якунида яна бир йиғин ўтказади.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг навбатдаги йиғини Саудия Арабистонида ташкил этилди. Ўқув-машғулот йиғинлари доирасида Саудия Арабистони ёшлар терма жамоасига қарши икки бор ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Саудия Арабистони U-19 – Ўзбекистон U-19 дастлабки учрашуви 28 апрель куни ўтказилса, иккинчи учрашув 30 апрель санасига мўлжалланган. Ҳар икки учрашув Тошкент вақти билан соат 18:45да бошланади.

Ушбу ўртоқлик учрашувлари Саудия Арабистон қироллигининг Ал-Хобар шаҳрида бўлиб ўтади. Биз учун қувонарлиси ушбу терма жамоа сафида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Ойбек Рустамов ҳам Саудия Арабистони йиғинига жўнаб кетди. Биз Ойбек ва Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаймиз. Ёш футболчимизнинг ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишига ишонамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›