"Қўқон-1912" олий лигада қолди

Aziz Tukhtamuradov
18 ноя 2016, 17:02
Олий лиганинг навбатдаги турида "Қўқон-1912" жамоаси "Шўртан" майдонига сафар қилди ва қимматли уч очкони қўлга киритган ҳолда элитадаги ўрнини сақлаб қолди.

Ғузордаги ўйиннинг 13-дақиқасида Жавоҳир Сидиқов узоқдан супер зарба билан ҳисобни очди  - 0:1. Ҳакам томонидан қўшилган дақиқаларда Баҳодир Акрамов меҳмонларнинг иккинчи голини урди - 0:2.

15:00 - «Шўртан» (Ғузор) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 0:2
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Голлар: Жавоҳир Сидиқов 13, - 0:1. Баҳодир Акрамов 90+1, - 0:2.

“Шўртан”: 93.Алибек Туропов 3.Хасанбой Эргашев 6.Аббос Амонов 7.Олимжон Каримов 8.Суннатилла Мамадалиев 9.Игорь Таран (50.Севдиёр Ҳамроқулов, 89) 11.Зафар Полвонов 14.Умарбек Эшмуродов 18.Элдор Бойматов 19.Маъруфжон Муродов (17.Ғулом Раҳмонов, 64) 48.Вусол Магеррамов (25.Асрор Алиқулов, 88).
Захира: 16.Акмал Рахимов 20.Шахзодбек Хурсанов 27.Элёр Тоғаев 30.Нурали Падаров .

“Қўқон-1912”: 12.Азиз Ашуров 5.Жалил Кимсанов 14.Авазхон Маматхўжаев 17.Азиз Тўхтабоев (15.Маъруф Зокиржонов, 46) 26.Ойбек Рустамов 55.Дарко Гожкович 70.Собир Ҳамидов (6.Баҳодир Акрамов 62), 75.Иброҳим Раҳимов 83.Никола Валентич 90.Суҳроб Бердиев 99.Жавоҳир Сидиқов.
Захира: 1.Руслан Матниязов 4.Миржалол Қурбонов 22.Ориф Мамажонов 49.Шоҳруҳ Холматов 89.Миртўра Акбаров.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia