"Қўқон-1912": “Насаф” билан ўйин вақти маълум

Narzulla Saydullayev
28 фев 2017, 10:56
Маълумки, 4 март куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда Олий лига-2017 очилиш учрашуви бўлиб ўтади.

Шу куни Нўъмон Ҳасанов шогирдлари Қаршининг “Насаф” клубига қарши майдонга тушишади. Мазкур ўйинни бошланиш вақти маълум бўлди. Шанба куни ўтказиладиган учрашув соат 15:30да бошланади. 3 март куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Мазкур ўйин соат 15:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Насаф” баҳсини ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›