

Футзалчиларнинг дастлабки учрашуви Қўқонда ўтказилади. Мазкур ўйинда ижобий натижа қайд этишни мақсад қилган футзалчилар машғулотларга зўр беришган.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати биринчи тур доирасидаги “Қўқон-1912” – АГМК учрашувлари 30 ва 31 март кунлари бўлиб ўтади.
Биринчи марта Ўзбекистон чемпионати баҳсларида қатнашаётган “Қўқон-1912” аёллар жамоаси ҳам яхши натижа қайд этишга жиддий бел боғлаган. Мирсаид Миролимов бошчилидаги мураббийлар штаби биринчи учрашувга футболчиларни пухта тайёрлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати биринчи тур доирасидаги “Қизилқум” - “Қўқон-1912” учрашуви 1 апрель куни Навоий шаҳрида бўлиб ўтади.




