

“Қўқон-1912” – “Динамо” 1:1
Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров
Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Самандаров, Акмал Ғиёсов
Захира ҳаками: Сардор Салоҳиддинов
VAR: Жасур Мухторов
AVAR: Шерзод Аъзамов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Шерзод Ражабов
Голлар: 1:0 – 43, Силванус Нимели (Егор Кондратюк); 1:1 – 51, Артём Радаев (Тигран Аванесян)
“Қўқон-1912”: 13.Раҳимжон Давронов, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Жавоҳир Сидиқов, 8.Шота Гвазва, 11.Силванус Нимели (90.Акбар Ўктамов, 89), 14.Иброҳим Йўлдошев, 19.Шаҳзод Акрамов (22.Тома Табатадзе, 89), 20.Иқболжон Маликжонов, 69.Егор Кондратюк (17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 46), 99.Муҳаммаданас Хасанов (10.Шоҳруҳ Гадоев, 73)
Захира: 1.Рустам Нартажиев, 4.Аслиддин Тоштемиров, 9.Жавоҳир Хусанов, 21.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 71.Элбекжон Йўлчиев.
“Динамо”: 1.Эдем Неманов, 2.Артём Радаев, 3.Михаил Штефан, 8.Азизбек Амонов (21.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 81), 16.Амаду Думбуя, 18.Раул Жепаров (30.Харис Хайдаревич, 66), 19.Тигран Аванесян (24.Акбар Худайбердиев, 66), 20.Жалолиддин Жумабоев, 26.Марко Станоевич, 44.Абдуғафур Ҳайдаров (22.Улуғбек Абдуллаев, 66), 77.Беҳрузбек Облақулов (14.Баҳодир Насимов, 81)
Захира: 71.Сарвар Каримов, 4.Нурилло Тўхтасинов, 15.Расул Юлдошов, 17.Салим Мустафаев.
Огоҳлантиришлар: Марко Станоевич (12), Абдуғафур Ҳайдаров (35)
90+3'. ⏱ Фирдавс Норсафаровнинг ҳуштаги янграб, учрашув якунланганини билдирди. "Қўқон-1912" ва "Динамо" жамоалари ўртасида кечган шиддатли баҳсда жанговар дуранг қайд этилди – 1:1.
90'. ⏱ Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берди.
89'. 🔄 "Қўқон-1912" таркибида иккиталик ўзгариш: Шаҳзод Акрамов ўрнига Тома Табатадзе, Силванус Нимели ўрнига эса Акбар Ўктамов майдонга туширилди.
81'. 🔄 "Динамо" таркибида навбатдаги икки ўзгариш:
Азизбек Амонов ўрнига Жаҳонгирбек Абдусаломов, Беҳрузбек Облақулов ўрнига эса Баҳодир Насимов баҳсга қўшилди.
78'. Майдонга янги тушган Шоҳруҳ Гадоев олис масофадан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унинг уриниши анча ноаниқ чиқди.
73'. 🔄 "Қўқон-1912" таркибида ўзгариш: Муҳаммаданас Хасанов ўрнини Шоҳруҳ Гадоевга бўшатиб берди.
67'. "Динамо" футболчиларидан кетма-кет зарбалар серияси! Охирги зарбада тўп "Қўқон-1912" ҳимоячисининг қўлига теккандек туюлди, бироқ бош ҳакам қоида бузилмаган деб ҳисоблаб, ўйинни давом эттиришга қарор қилди.
66'. 🔄 "Динамо" таркибида бирданига учта ўзгариш амалга оширилди:
Абдуғафур Ҳайдаров ўрнига Улуғбек Абдуллаев, Тигран Аванесян ўрнига Акбар Худайбердиев ҳамда Раул Жепаров ўрнига Харис Хайдаревич майдонга тушди.
59'. ⚠️ Хавфли вазият! "Динамо"нинг бурчак зарбасидан сўнг ҳаводаги курашда тўп дарвоза чизиғи яқинида турган Жалолиддин Жумабоевга келиб тушди. Жумабоев қулай вазиятдан фойдалана олмади ва ноаниқ зарба бериб, тўпни юқорига тепиб юборди.
57'. "Қўқон-1912" сардори Жавоҳир Сидиқов жарима майдони ичидан кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсинининг юқорисидан ўтиб кетди.
51'. ⚽️ ГОЛ! "Динамо" мувозанатни тиклади! Марказдан ўнг қанотга оширилган узатмадан сўнг Артём Радаев тўп учун кечган курашда Шаҳзод Акрамовдан устун келди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Радаев тўпни Раҳимжон Давроновнинг устидан ошириб ташлаб, дарвозани ишғол қилди – 1:1!
46'. ⏱ Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди.
46'. 🔄 "Қўқон-1912" таркибида ўзгариш: Егор Кондратюк ўрнига Фарҳоджон Соҳибжонов майдонга тушди.
45+1'. ⏸ Биринчи бўлим якунланди. Жамоалар танаффусга "Қўқон-1912"нинг кичик устунлиги билан йўл олишмоқда – 1:0.
45'. Марко Станоевич ва Егор Кондратюк тўқнашиб кетди. Ўйин давомида кураш ва тўқнашувларда анча фаол қатнашаётган Станоевичнинг ҳисобида сариқ карточка борлигини эслатиб ўтиш жоиз, у ҳар бир вазиятда эҳтиёткорроқ ҳаракат қилиши талаб этилади.
43'. ⚽️ ГОЛ! "Қўқон-1912" футболчилари уюштирган тезкор қарши ҳужум самарали якунланди. Силванус Нимели ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, ҳимоячиларнинг қаршилигига қарамай, дарвозага аниқ ва кучли зарба йўллади!
35'. 🟨 "Динамо" футболчиси Абдуғафур Ҳайдаров рақиб дарвозабонининг тўпни ўйинга киритишига халақит бергани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
33'. Майдон сифатининг талаб даражасида эмаслиги ҳар икки жамоа футболчиларининг эркин ҳаракатланишига ҳамда аниқ паслар алмашишига ўз таъсирини ўтказмоқда.
25'. "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Алишер Салимов дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.
20'. ⚠️ Хавфли вазият! Силванус Нимелининг ажойиб узатмасидан сўнг Муҳаммаданас Хасанов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо "Динамо" ҳимоячиси Михаил Штефан катта тезликда рақибига етиб олиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди ва хавфни бартараф этди.
18'. Шаҳзод Акрамов олис масофадан кучли зарба йўллади. "Динамо" дарвозабони Эдем Неманов тўпни қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди. "Қўқон-1912" бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.
14'. ⚠️ Хавфли вазият! Жавоҳир Сидиқов жарима зарбасидан тўпни ичкарига узатди, бироқ ҳимоячи уни қайтаришга эришди. Қайтган тўпга Иқболжон Маликжонов кучли зарба йўллади, зарбага бироз аниқлик етишмади.
12'. 🟨 "Динамо" футболчиси Марко Станоевич катта тезликда қочиб кетаётган Силванус Нимелини қоидани бузган ҳолда тўхтатиб қолди. Бош ҳакам ушбу қўполлик учун Станоевични сариқ карточка билан жазолади.
9'. ⚠️ Хавфли вазият! "Динамо" футболчиларининг қисқа паслар орқали уюштирган ҳужуми хавфли тус олди. Амаду Думбуя жарима майдонига ёриб кириб, чап оёғи билан дарвозага кучли зарба йўллади. "Қўқон-1912" посбони Раҳимжон Давронов тўпни қайтариб, хавфни бартараф этди.
8'. "Динамо" ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланган Егор Кондратюк дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
6'. "Динамо"нинг ўнг қанотдан амалга оширган узатмасидан сўнг Азизбек Амонов бош билан дарвоза томон зарба йўллади. "Қўқон-1912" посбони Раҳимжон Давронов тўпни ишонч билан эгаллаб олди.
3'. ⚠️ Хавфли вазият! "Қўқон-1912" ҳужумчиси Силванус Нимели жарима майдони ичидан дарвоза томон зарба йўллади. "Динамо" посбони Эдем Неманов оёғи билан тўпни қайтариб, жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
1'. ⏱ Бош ҳакам Фирдавс Норсафаровнинг ҳуштаги янгради ва "Қўқон-1912" – "Динамо" учрашувига старт берилди.



