
Ушбу учрашув учун чиқарилган чипталар бугундан бошлаб “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда.
Жамоамиз учун муҳим бўлган бу учрашувда сиз азиз мухлисларнинг бевосита стадионда туриб қўллаб туришингиз , футболчиларимизга қўшимча куч бағишлайди. Учрашув 4-ноябрь , жума куни соат 15-00да бошланиши белгиланган. Эртага эса ҳар иккала жамоаларнинг ўринбосарлари беллашадилар. Ўринбосарлар баҳси соат 14-30 да бошланади.
Барчангизни стадионимизга чорлаб қоламиз !