"Қўқон-1912" - "Бунёдкор": Чипталар сотувда

Narzulla Saydullayev
7 май 2016, 07:02
“Қўқон-1912” жамоасининг навбатдаги учрашуви Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Ушбу учрашув учун мўлжалланган чипталар сотувга чиқарилиди.

Чипталар “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда. Чипталар доимгидек, 2 хил тоифада бўлиб, 5 000 ва 10 000 сўмдан сотилмоқда.

Мухлисларнинг бевосита ўйингоҳдан туриб қўллаб-қувватлаб туриши футболчиларимизга қўшимча куч-қувват ва шижоат бахш этиши шубҳасиз. “Бунёдкор”га қарши ўйинда ҳам бизни астойдил қўллаб туришингизга ишончимиз комил. Барчани “Марказий” ўйингоҳга чорлаб қоламиз.

Ўйин  9 май, душанба куни  Қўқондаги “Марказий” стадионида соат 17:00да бошланади. 8 май куни эса бу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:00да бошланиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›